Долзарб мавзулар Фото

"Ливерпуль" сафарда иродали ғалабага эришди, Салаҳ ниҳоят гол урди (фото)

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 06.04.2019, 10:15

Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида "Саутгемптон" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб мезбонлар ҳужумчиси Шейн Лонг ҳисобни очди. Аммо, чемпионлик учун жиддий курашаётган Юрген Клопп шогирдлари ўзларига кела олишди ва қолган дақиқаларда учта гол уриб иродали ғалабага эришишди.

Эътиборли томони, мерсисайдликлар таркибида иккинчи голни анчадан бери гол ура олмай келаётган Муҳаммад Салаҳ киритди. Бу мисрликнинг "Ливерпуль" таркибидаги 50-голи бўлди.

Шу тариқа, Клопп шогирдлари 82 очко билан яна пешқадам бўлиб олишди. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"да эса 80 очко бор, аммо Гвардиола шогирдларининг захирасида битта ўйин бор.


АПЛ

33-тур, 05.04.2019

"Сент-Мэрис" стадиони

"Саутгемптон" - "Ливерпуль" 1:3

Бош ҳакам: Поль Тирней

Голлар: Ш.Лонг 9 - Н.Кейта 36, М.Салаҳ 80, Ж.Хендерсон 86

"Саутгемптон": Ганн, Валери, Беднарек, Бертран, Вестергор (Остин, 83), Уорд-Проуз, Ромеу (Армстронг, 83), Редмонд, Хейбьерг, Йошида, Лонг (Симс, 62).

"Ливерпуль": Алиссон, Матип, Робертсон, ван Дейк, Александер-Арнолд (Хендерсон, 59), Кейта (Ловрен, 88), Фабиньо, Вейналдум (Милнер, 59), Мане, Фирмино, Салаҳ.

Огоҳлантиришлар: Беднарек (48), Бертран (75), Салаҳ (81), Робертсон (89), Хендерсон (90), Мане (90).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии