Ташкент +4° Fri 15:06
Долзарб мавзулар Фото

100 жилдли қорақалпоқ фольклор тўплами намойиш этилди (фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.04.2019, 10:59

Термизда 5-10 апрель кунлари ўтказилаётганган Халқаро бахшичилик фестивали доирасида 100 жилдли қорақалпоқ фольклор тўплами намойиш этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фестивалга ташриф буюрган бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов қорақалпоқ фольклор тўплами билан бирга Қорақалпоғистон халқ ижоди билан ҳам яқиндан танишди. А.Абдуҳакимовнинг Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон бўлинмаси вакиллари билан учрашуви чоғида замонавий ҳаётда фольклор санъатини сақлаб қолиш масалалари ва унинг халқимиз тарихида тутган ўрни муҳокама қилинди.

– Қорақалпоқ халқининг мавжуд фольклорларини ўзида жамлаган 100 жилддаги тўпламни нашрдан чиқардик. Биз уларни бежиз бу ерга олиб келмадик, ахир бахшичилик санъати – бу авваламбор, достонларни куйлашдир. Бу бизнинг қорақалпоқ халқи тарихи, воқеалари, турмуш тарзи акс эттирилган шеърлардаги халқ санъатидир, – дейди «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон бўлинмаси раҳбари Ҳусниддинов Шароф.

– Албатта, барча достонларни бирма-бир тўплаш осон бўлмади. Халқ оғзаки ижоди китобининг биринчи нусхалари ўтган асрнинг 30-йилларида чоп этилган эди. Шундан буён халқимиз учун жуда муҳим бўлган тарихни абадийлаштириш мақсадида катта ишлар амалга оширилди, – дея таъкидлади у.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии