Ташкент +4° Fri 16:06
Долзарб мавзулар Фото

​«Tashkent Law Spring»: форум дастуридан нималар ўрин олган?

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.04.2019, 15:53

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бошланишига саноқли кунлар қолди.Унга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин давом этмоқда. Тадбир Иштирокчилар, жумладан хорижий давлатлар қатнашчиларинирўйхатдан ўтказиш ҳамдамиллий ва хорижийоммавий ахборот воситаларивакилларини аккредитация қилиш ишлари фаол амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигива қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID), БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг гиёҳванд моддалар важиноятчилик бошқармаси (UNODC), “Минтақавий мулоқот” халқароташкилоти, «Газпромбанк» АЖ ва бошқа ташкилотлартадбирнинг ҳомийларидир.

Маълум бўлишича, дунёнингтурли давлатларидан 50 нафардан ортиқ мутахассислар спикер сифатида иштирок этади. Форум дастурига сўнгги ўзгартишлар киритилмоқда. Масалан, “Сифатли давлатбошқаруви” йўналиши доирасида давлат бошқаруви ва маъмурий ислоҳотлар, меъёрий сифат, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматининг ўзгариши, ҳукуматнинг ошкоралигини таъминлашнингдолзарб жиҳатлари муҳокама қилинади. Алоҳида сессияхалқаро рейтинглар (индекс)лар масалаларига бағишланган.Жаҳон банки таҳлилчиларинингЎзбекистон ва энг яхши кўрсатгичларга эга мамлакатлар мисолидашартномалар ижроси соҳасидаги ислоҳотлар тенденцияларитўғрисида чиқиш қилиши режалаштирилган.

“Қонун устуворлигини таъминлаш васуд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш” йўналиши доирасидаги мавзуга доирйиғилишларда ишнихалқаро арбитражга тайёрлашнинг амалий жиҳатлари, халқароюридик амалиёт учунмедиацияни қўллаш, илғорамалиётни кенгайтириш чоралари ҳамда «Pro bono» институти ва давлат томонидан субсидияланадиган юридик ёрдамнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Шунингдек, юридик таълимниривожлантиришга эътибор қаратилади. Хусусан,рақамлаштириш даврида АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлар мисолида замонавий юристларнитайёрлашни таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистонда хусусийюридиколий таълим муассасаларини ташкил этишга доирмуҳокамалар ўтказиш режалаштирилган.

2019 йил мамлакатимизда“Фаол инестициялар ваижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинган. Шу боис, фаол инвестициявий сиёсатни шакллантириш масалалари «Tashkent Law Spring» иштирокчиларининг эътибор марказида бўлади. Хусусан, Ўзбекистонда фуқаролик қонунчилигинитакомиллаштириш, давлат-хусусий шерикчилиги соҳасидаги илғор тажриба вамамлакатимиз шароитида унинг қўлланилиши, халқаро инвестицияларни рағбатлантириш учунўзбек бизнесини шакллантириш вақўшма корхоналар тузиш масалалари кўриб чиқилади. Иқтисодиётни тезкор модернизациялаш варақамлаштиришни ҳисобга олганда, блокчейн технологиялари ёрдамида катта маълумотларни тартибга солиш, рақамли шартномалар ва валюта жорий этилганда ҳуқуқий амалиёт каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Америка-Ўзбекистонсавдо палатаси раиси, «White & Case» халқаро юридик фирмаси ҳамкори Кэролин Лэммнинг“Юридик компанияни бошқариш:муваффақият сирлари”, «Norton Rose Fulbright» халқаро юридик фирмаси ҳамкориСаймон Кокснинг“Инвестициявий лойиҳаларни бошқариш” мавзулари бўйича маҳорат дарслари дастурга киритилган. Бундан ташқари, иштирокчиларни тақдимотлар, мавзуга доир сессиялар, соҳанинг профессионал ходимларинитақдирлаш маросимлари кутмоқда.

Жонли мулоқот ва энг қулай шароитлардаҳуқуқ соҳасидагиэнг мураккаб вақизиқарли муаммоларнимуҳокама қилиш учун сизда катта профессионал байрамнинг иштирокчиси бўлишимконияти ҳали бор.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии