Му5
44

Ўзбекистон курсанти ММА камари учун жанг олиб боради

СПОРТ 07.04.2019, 23:17
1230
Ўзбекистон курсанти ММА камари учун жанг олиб боради

Бугун, 7 апрель куни кечга Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Арча-бешик” спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича “Батир баши”IV этно турнирининг Гран-присига старт берилади.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти, Бекзод Нурматов ҳам 84 кг вазн тоифасида рингга чиқади. Кеча, 6 апрель куни мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган спортчиларнинг вазнини ўлчаш ва юзлаштириш маросими ўтказилди.


84 кг вазнлилар ўртасида мазкур чемпионлик камари учун жами 4 нафар спортчи – Ўзбекистондан Бекзод Нурматов ва Абдулазиз Утамуродов, Қирғизистондан Жакип Туганбаев ва Қодир Курстан уғли чемпионлик камари учун эртага, 8 апрель куни баҳслашади.

Ҳамюртимиз Бекзод Нурматов қирғизистонлик рақиби Жакип Туганбаевга,Абдулазиз Утамуродов эсаҚодир Курстан уғли билан жанг ўтказиш учун эртага, 8 апрель куни октагонга чиқади. Бунда тўрт нафар спортчидан фақатгина ғолибгагина чемпионлик камари насиб этади.


84 кг вазнлилар ўртасида мазкур чемпионлик камари учун жами 4 нафар спортчи – Ўзбекистондан Бекзод Нурматов ва Абдулазиз Утамуродов, Қирғизистондан Жакип Туганбаев ва Қодир Курстан уғли чемпионлик камари учун бугун, Қирғизистон вақти билан соат 18.00да баҳслашади.

Ҳамюртимиз Бекзод Нурматов қирғизистонлик рақиби Жакип Туганбаевга,Абдулазиз Утамуродов эсаҚодир Курстан уғли билан жанг ўтказиш учун бугун октагонга чиқади. Бунда тўрт нафар спортчидан фақатгина ғолибгагина чемпионлик камари насиб этади.

Шу йилнинг март ойида Москва шаҳрида жойлашган «Лужников» Кичик аренасида «А.А. Харлампиев мемориали» номи остида ўтказилган самбо бўйича Жаҳон кубогида 82 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Бекзод Нурматов, финалда россиялик рақиби Асланбек Кодзаевга пешқадамликни бой берган ҳолда фахрли 2-ўринни қўлга киритган эди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати





Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz