Ташкент +4° Tue 16:45
Долзарб мавзулар Фото

Байкалорти ўлкаси раҳбари кўп фарзандли аёлнинг сўзларидан кўзига ёш олди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2019, 13:50

Байкалорти ўлкаси раҳбари кўп фарзандли аёлнинг сўзларидан кўзига ёш олди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.

Байкалорти ўлкаси губернатори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Александр Осипов кўп фарзандли онанинг сўзларидан ўзини тийиб туролмай, тўғридан-тўғри эфирда кўзига ёш олди.

Читалик Ольга Серёжинанинг айтишича, у фарзандлари билан тоб ташлаган уйда марказий сув таъминотисиз яшар экан. Қолаверса, аёл ногирон фарзандини парвариш қиларкан.

Шу кунгача Ольгани кам таъминланган оилаларга текинга уй бериш рўйхатидан ўчиришган.

Бунга жавобан, Осипов ушбу оилага керакли ёрдам сира кечиктирилмасдан амалга оширилиши айтиб, кўз ёшларини тийиб туролмади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии