Ташкент +4° Tue 15:45
Долзарб мавзулар Фото

Тарбиячилар учун махсус қўлланма чоп этилади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2019, 14:41

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 34-мактабгача таълим муассасасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари бошқарма бошлиқлари ва маънавий-маърифий соҳа масъуллари учун “Мактабгача таълим муассасаларида маънавий тарбия масалалари” мавзусида республика ўқув-семинари ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда вазирликнинг тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда “Маънавият куни”ни ташкил этиш борасидаги ташаббуси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унга кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни мактабгача таълим муассасаларида “Маънавият куни” деб белгиланганлиги ва бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар аниқлаштирилди.

Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар, ахлоқий тарбия масалалари, ўсиб келаётган ёш авлодни маънан ва жисмонан ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларининг методик таъминотини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан маърузалар тингланди.

– Маънавий тарбия ҳар томонлама етук, салоҳиятли, гўзал хулқли, эркин фикрга эга бўлган баркамол шахсни камол топтиришдир, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Феруза Азимова. – Бу масала юзасидан Марказимиз томонидан мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ва ота-оналар учун “Бахтли бола маънавияти” номли китоб нашр этилмоқда. Қўлланма республикамиздаги барча мактабгача таълим муассасаларига тақдим этилиши режалаштирилган. Зеро, мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг муомала маданияти, интеллектуал салоҳияти фарзандларимиз маънавий оламида муҳим аҳамиятга эгадир. Бола боғчадан инсоний фазилатларни, миллийликни, ўзбекона урф-одат ва қадриятларни ўрганса, келажакда Ватанига содиқ, мамлакат тараққиётига дахлдор, фидокор, меҳнаткаш инсон бўлиб етишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии