Му5
44

Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

СПОРТ 17.04.2019, 11:18
1026
Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Пойтахтимиздаги «Ice City» муз майдони мезбонлик қилган хоккей бўйича биринчи бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Хабар бериб ўтганимиздек, бош соврин учун финалда «Бинокор» ҳамда «Семурғ» жамоалари куч синашди.

Жамоаларнинг муросасиз кечган қарама-қаршилигида ғолиб номини аниқлаш учун 5 та ўйин керак бўлди. Ҳал қилувчи учрашувда «Семурғ» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай 4:1 ҳисобида устун келиб, хоккей бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал

«Семурғ» – «Бинокор» 4:1 (сериялар бўйича 3:2)

Таъкидлаш жоиз, бронза медаллари «Ҳумо» жамоасига насиб этди. Тантанали тақдирлаш маросимида мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор хоккейчиларга шахсий совринлар топширилди. Унга кўра «Бинокор» аъзоси Жавоҳир Расулов чемпионатнинг энг фойдали хоккейчиси бўлди. «Семурғ» ҳужумчиси Сергей Голев эса энг яхши тўпурар ва ҳужумчи деб топилди. Шунингдек, Александр Зокиров («Бинокор») энг яхши дарвозабон, Константин Говриленко («Семурғ») эса энг яхши ҳимоячи бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz