Ташкент +4° Sun 21:21
Долзарб мавзулар Фото

Бангладешлик аёл бир ойда икки марта фарзанд кўрди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 17.04.2019, 12:51

Бангладешлик аёл бир ойда икки марта фарзанд кўрди, дея маълум қилмоқда News.bigmir.net нашри.

Бангладеш республикасида 20 ёшли Арифа Султон бир ой ичида уч фарзандни дунёга келтирди. У биринчи туғруқдан сўнг ҳали ҳам ҳомиладор эканини хаёлига келтирмаган эди.

Арифа февраль охирларида фарзанд дунёга келтиради. Лекин орадан 26 кун ўтиб у яна икки фарзандни дунёга келтиради. Врачлар унинг қорнини ёриб бир қизалоқ ва бир ўғил чақалоқни олишади. Учала чақалоқ ҳам соғ-саломат.

Ҳозирда она ва болалар ўз уйларига қайтиб келишган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии