Му5
50

Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди

СИЁСАТ 19.04.2019, 19:47
1475
Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди.

Олий мартабали меҳмон шарафига ташкил этилган ушбу концертда юртимиз санъаткорлари, корейс маданият маркази аъзолари ва Жанубий Кореядан келган ижодий гуруҳлар қатнашди.

Маълумки, юртимизда икки юз мингга яқин корейс миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Улар мамлакатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштиришда катта роль ўйнамоқда.
Эртага Тошкентда Корейс маданияти ва санъати уйи очилади. У корейс халқининг маданий меросини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Концертда ўзбек ва корейс миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Уларда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий ҳамкорлик яна бир бор намоён бўлди.

Президентлар концерт иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
rightuz