Ташкент +4° Sun 14:54
Долзарб мавзулар Фото

Бокс: бугун 8 нафар юртдошимиз рингга чиқади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 20.04.2019, 12:10

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом эттирилади.

Мусобақанинг иккинчи кунида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Улар орасида Исроил Мадримов, Миразиз Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов каби таниқли чарм қўлқоп усталари ҳам бор.

Боксчиларимизнинг бугунги рақиблари:

Кундузги дастур:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даичи Хасебе (Япония)

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Ман Чо Чол (КХДР)

-54 кг: Турсуной Раҳимова – Киан Ши (Хитой)

-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)

Кечки дастур:

-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Алманбет Алибеков (Қирғизистон)

-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Амир Масуд (Покистон)

-75 кг: Исроил Мадримов – Трунг Ву (Вьетнам)

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева – Нхи Нгуен (Вьетнам)

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган жангларда терма жамоамиз аъзолари Бобо-Усмон Батуров, Шунқор Абдурасулов ҳамда Ёдгорой Мирзаева илк босқичдан муваффақиятли ўтиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии