Ташкент +4° Sun 14:54
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи тантанали очилди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 20.04.2019, 14:56

19-21 апрель кунлари пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.

Кеча Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат гимнастика федерацияси мутасадди раҳбарлари, хорижлик меҳмонлар, спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

photo_2019-04-20_12-01-02.jpg

Очилиш маросимида сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов турнир иштирокчилари қутлар экан, шундай деди:

photo_2019-04-20_12-01-05.jpg

- Юртимиз яна бир марта дунёнинг энг кучли спортчилари йиғиладиган ушбу турнирга мезбонлик қилиб турганидан мамнунмиз. Ишончим комил, Тошкентда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги юқори савияда ўтади ва унда иштирокчилар ўзларининг юксак маҳоратларини намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг 23 давлатидан 80 нафарга яқин кучли гимнастикачи қизлар қатнашадиган Жаҳон кубоги босқичида иштирокчиларнинг 39 нафари яккалик баҳсларида ўз омадини синаб кўради. Яна 6та жамоа гуруҳ баҳсларида иштирок этади.

Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ватанимиз шарафини яккалик баҳсларида Сабина Тошкенбоева ва Екатерина Фетисова ҳимоя қилади. Уларни мусобақага истеъдодли мураббий Лилия Власова тайёрлаган. Гуруҳ машқларида Ўзбекистон номидан қатнашадиган Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевалардан иборат жамоамизга Россиядан таклиф этилган мураббий Екатерина Пирожкова ҳамда юртдошимиз Раъно Муҳамедова устозлик қилмоқда.

photo_2019-04-20_12-01-04 (2).jpg

photo_2019-04-20_12-01-04.jpg

photo_2019-04-20_12-01-05 (2).jpg

photo_2019-04-20_12-01-04 (2).jpg

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии