Му5
50

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси беш ҳафталикдан ўсишдан сўнг илк марта пастлади

ИҚТИСОДИЁТ 22.04.2019, 14:34
3430
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси беш ҳафталикдан ўсишдан сўнг илк марта пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 23 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 14 сўм 1 тийинга арзонлашиб, 8441 сўм 36 тийинга етган.

Евро курси эса 61 сўм 42 тийинга арзонлашиб, 9493 сўм 15 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 25 тийинга қимматлашиб, 131 сўм 78 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 96 сўм 83 тийинга арзонлашиб, 10 963 сўм, 64 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси сўнгги март ойининг дастлабки икки ҳафтасида арзонлашган ва шундан сўнг кетма-кет беш ҳафта давомида фақат ўсиб келаётганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° пасмурно
Валюта курси
rightuz