Ташкент +4° Fri 13:01
Долзарб мавзулар Фото

Қўл сумкаси астари ичига яширилган йирик миқдордаги валюта фош этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 23.04.2019, 20:43

Божхона ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.Г.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкасининг астари ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 952 300 Россия рубли, 1 600 АҚШ доллари, 127 200 Қозоқ тенгеси хорижий валюталари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии