Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Сайёр судда валютафурушга жазо тайинланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 25.04.2019, 14:14

Б.Бозоров 2019 йил 2 февраль куни соат тахминан соат 15:00 ларда, Гулистон шаҳар “Chexra palace” номли меҳмонхона ёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирга харидор сифатида иштирок этишга жалб қилинган У.Улашовга 42.250.000 сўм миқдордаги қийматга тенг бўлган 5000 АҚШ долларининг (ҳар бир АҚШ долларини 8.450 сўмдан қора бозор курсида ҳисоблаб) жами 42.250.000 сўмганоқонуний сотган вақтида ушланган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар суди томонидан 2019 йил 9 апрелда сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Ўтказилган суд мажлиси давомида судланувчи Б.Бозоров айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилда пушаймон бўлиб, кўрсатма берди ҳамда унинг содир қилган жинояти гувоҳларнинг кўрсатмалари, жиноят ишида тўпланган объектив далиллар билан ўз тасдиғини топди.

Суднинг ҳукми билан Б.Бозоровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида 10.136.500 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ашёвий далил тариқасида олинган 5.000 АҚШ долларини давлат эгалигига ўтказиш белгиланди.

И.Қорабоев

Жиноят ишлари бўйича

Сирдарё вилояти Гулистон

шаҳар судининг судьяси

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии