Долзарб мавзулар Фото

Узоқ масофадан киритилган голдан шарҳловчи ҳайратга тушди (Видео)

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар: Видео
Добавлено: 26.04.2019, 09:55

“Кайзер Чифс”нинг зимбабвелик ярим ҳимоячиси Хама Биллиат ЖАР кубогида алоҳида голи билан ажралиб турди, деб хабар бермоқда Supersport нашри.

“Чиппа Юнайтед”га қарши кечган матчда Биллиат асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ярим ҳимоячи нақ 40 метрдан “Чиппа Юнайтед” дарвозасига гол кирита олди. Шунда шарҳловчилардан бири севинчини яширолмай, бақириб юборди ва сал қолса, овозидан айрилай деди.

Учрашув 4:2 ҳисобида “Чифс” фойдасига ҳал бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии