Ташкент +4° Thu 00:59
Долзарб мавзулар Фото

"Ишонмагин дўстингга..."

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.05.2019, 11:42

Фуқаролар турли сабаблар билан зориққан, ишонган таниш—билишлари, қариндошларига қарз бериб мушкулларини осон қилишяпти. Аксарият холларда қарздорлар қарзларини қайтариб тўлашяпти. Айрим ҳолларда таниш ёки қариндошлардан бири қарз олиб, ишлари битгач, тўнларини тескари кийиб оладиган холатларучрамоқда. Баъзан эсли – ҳушли кишилар ҳам чув тушиб қолишяпти. «Қўллари билан бериб, оёқлари билан югуришга» мажбур бўлишмоқда.

Мана шундай кишилардан бири Фарғона шаҳрида яшовчи Умарали Раҳматжоновдир. (Изоҳ: тарафлар исми шарифи ўзгартирилган)

Унинг таниши бўлган Саидов Миролим 2018 йилнинг август ойида уйига келиб автомашина сотиб олаётгани, бунинг учун пулдан қийналиб қолганини билдириб, Умаралидан қарз бериб туришни сўрайди.

Умарали танишининг илтимосини рад эта олмасди. Чунки улар болаликдан бирга ўсган эдилар. Шунинг учун у хотинига “Бор уйдаги пулларни олиб чиқ”- деб буюрди.

Холиниса опа ҳам эрининг таниши Миролим уйга кўп келиб кетиши сабабли унга ишонди ва қизининг тўйига атаб йиғиб қўйган пулларини олиб чиқиб берди.

Миролим ўзаро суҳбат давомида пулларни кечи билан икки ойда қайтариб беришини айтиб, Умаралини ишонтириш мақсадида 13 млн. сўм қарз олгани ҳақида тилхат ёзиб беради.

Воқеалар ривожи мана энди бошланади. Миролим Умаралидан пулларни олганидан сўнг ҳатто қорасини ҳам кўрсатмади. Бу орада Холиниса опа эри Умаралига ҳар куни танбеҳ берар эди.

Кунларнинг бирида Умарали Миролимни уйига бориб ундан қарзини қайтаришни талаб қилади. Табиий холки Миролим ҳозирда пули йўқлигини баҳона қилиб бир икки ҳафтада қайтаришини айтиб, Умаралини алдаб уйидан кузатади.

Орадан вақт ўтсада, Миролимдан ҳамон дарак йўқ эди. Холиниса опа эса эри билан ҳар куни шу масалани муҳокама қилади. Умарали Миролимни қидириб уни уйига бир неча маротаба боради, у ҳар сафар турли баҳоналар билан қарзини қайтаришни пайсалга солиб келади.

Охир оқибат Умарали Миролимга чув тушиб қолганини пайқаб, Миролим олган қарзини қайтариб бермаслигига кўзи етгач судга ариза беришга аҳд қилди.

Фуқаролик ишини суд мажлисида кўриб чиқилиши натижасида Сатторов Миролим томониданёзилган тилхат асосида муаммо қонуний ва адолатли ечим топди.

Қонунга мувофиқ тарздаагар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган хисобланади.

Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз берувчига қайтариши шарт.

Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар М.Саидов томонидан ёзилган тилхат мавжуд бўлиб, унда ҳақиқатдан ҳам даъвогардан 13.000.000 сўм пулни қарзга олгани ва 2018 йил 31 декабрь куни қайтариб беришини баён қилган.

Лекин жавобгар даъвогардан олган пулини қайтариб бермагани ўз исботини топганибоис жавобгардан даъвогар фойдасига 13 млн. сўм қарздорликни ундириш юзасидан суд ҳал қилув қарори чиқарди.

Шу ўринда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судларида бугунги кунда қарз ундириш билан боғлиқ низолар кўпчиликни ташкил қилаётганини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, судларда 2018 йилнинг 1-чорагида қарз ундириш ҳақидагинизоларга оид 299 та иш кўрилган бўлса, бу йил 1-чоракда бу турдаги ишлар сони 331 тани ташкил қилган ёки 10,7 фоизга кўпайган.

Кўрилган ишлардан 94,2 фоиз даъво қаноатлантирилиб, фуқароларнинг қарз муносабатларига доир муаммолари қонуний ва адолатли ечимини топган.

Зеро, халқимизда топиб айтилган «қиёмат қарз» ибораси бор. Иймони бут бўлишини тилаган киши қиёматгача дилини ўртайдиган қарздан эртами—кечми, фориғ бўлишга ҳаракат қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, фуқароларимиз қарз муносаталарига киришган тақдирда қонун талабларига риоя қилиб, аввало қарз шартномаларини нотариал тартибда қайд эттирсалар, нотариал тартибда қайд эттиришни имкони бўлмаган ҳолларда эса, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Қарз олган фуқаролармиз ҳам лафзларига кўра олган қарзларини ўз вақтида қайтарсалар, бу каби низолар келиб чиқишининг олди олинган бўлар эди.

А.Абдуллаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Фарғона вилоят суди

бўлим бошлиғи

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии