Долзарб мавзулар Фото

«Бадиий гимнастика» бўйича ​Жиззах вилояти биринчилиги ўтказилди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 07.05.2019, 17:13

2019 йил май ойи мамлакатимизда «Спорт ойлиги» деб эълон қилинди. Шу муносабат билан ҳамда 9 май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб Жиззах вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси соврини учун «Бадиий гимнастика» бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайтида келтирилишича, Мусобақада Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари спорт мактаби, шунингдек, Арнасой, Ш.Рашидов ва Пахтакор туманларидан 2003 йилда туғилган ҳамда ундан кичик ёшдаги 90 нафардан зиёд спорт маликалари иштирок этдилар.

Баҳслар «Якка тартиб дастури асосида» 4 тур, «Жамоавий дастур асосида» 2 турда ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, жамоавий дастур бўйича вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1-ўринни, Пахтакор тумани 2-ўринни, Ш.Рашидов тумани жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб спортчи ва жамоалар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъсиси этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии