Му5
48

​Навоийда “Спорт ойлиги“ муносабати билан бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

СПОРТ 07.05.2019, 21:44
698
​Навоийда “Спорт ойлиги“ муносабати билан бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

Навоийда “Спорт ойлиги“ ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Ёшлар спорт мажмуаси”да бадминтон спорт тури бўйича спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада Навоий давлат педагогика институти ва Навоий шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Навоий шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари қатнашишди.

Баҳсларда жами 60 нафар спортчи-ўқувчи (32 нафари қизлар) иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1-ўринни, Навоий давлат педагогика институти 2-ўринни ва 3-ўринни Навоий шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Шарҳлар