Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

​"Ралли Муйноқ-2019” мусобақаси ғолибларига “Нексия” ва “Спарк” автомашиналари топширилди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 07.05.2019, 21:47

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 420 километрлик масофага ўтказилган ралли мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Ралли Мўйноқ-2019” мусобақаси Орол денгизининг қурган туби ва Устюрт текислиги бўйлаб ташкил қилинди. Мўйноқ туманида туризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мусобақанинг ёпилиш маросими 5 май куни ўтказилиб, ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов тақдирлади.

Икки тоифада ўтказилган мусобақанинг ғолибларига “Президент совғаси” сифатида “Нексия” ҳамда “Спарк” автомобиллари топширилди.

“А-8” тоифали, мотор сиғими 1600 см3 гача бўлган автомобиллар ўртасида жиззахлик Фурқат Ахрорқулов ғолиб бўлди ва “Спарк” машинасини қўлга киритди.

“А-9” тоифали, мотор сиғими 2000 см3 гача бўлган автомобиллар пойгасида Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев ғолиб бўлди ва “Нексия” автомашинасига эга чиқди.

Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига мос равишда 15 ҳамда 7 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.

“Ралли Мўйноқ-2019” ғолиблари:

“А-8” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 1600 см3 гача

1-ўрин: Жиззах вилоятидан Фурқат Ахрорқулов (штурман: Асқар Ҳасанов), “Спарк” автомашинаси

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикасидан Тимур Нарзиқулов (штурман: Қиличбек Нарзиқулов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Андижон вилоятидан Иброҳим Тўйчиев (штурман: Абдуманнон Казаков), 7 млн.сўм

“А-9” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 2000 см3 гача

1-ўрин: Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев (штурман: Акмал Жўраев), “Нексия” автомашинаси

2-ўрин: Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Жабборов (штурман: Рауф Гасанов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Наманган вилоятидан Аликай Хайруллаев (штурман: Раҳим Шерматов), 7 млн.сўм


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии