Ташкент +4° Sun 21:21
Долзарб мавзулар Фото

"Humo Arena" муз саройида жаҳон юлдузлари ўзбекистонликларни 9-май билан табриклади (Видео)

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 08.05.2019, 10:45

"Humo Arena" муз саройида эстрада ва спорт юлдузларининг 9-май –Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган гала концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда 9-май – хотира ва қадрлаш куни арафасида кўпгина оммавий табирлар ўтказилмоқда. Уларда халқимиз вакилларининг Ватанимиз озодлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти йўлида ўз жонини қурбон қилган инсонларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик туйғулари намоён бўлмоқда.

"Humo Arena" спорт мажмуаси атрофидаги ҳудудда 6 май санасидан бошлаб чинакам байрамона руҳ ҳукмрон. Бу ерда шод-хуррам кайфиятдаги юртдошларимиз, пойтахтимиз меҳмонлари иштирокидаги халқ сайиллари, ҳарбий техникалар намойиши, тарихий лавҳалар акс эттирилган саҳна кўринишлари бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча 7 майда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Humo Arena" муз саройида миллий ва эстрада юлдузлари иштирокидаги байрам концерти бўлиб ўтди. Муз саройи минглаб томошабинларни ўз бағрига жамлади. Байрам концертига таклиф этилган россиялик таниқли эстрада хонандаси Олег Газманов ҳамда Италиянинг афсонавий “Ricchi E Poveri” эстрада гуруҳининг чиқишлари кўп сонли мухлисларнинг гулдурос қарсаклари билан кутиб олинди. Шунингдек миллий эстрадамиз юлдузларидан Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усманова, Севара Назархонлар ҳам ўзларининг байрамга атаб тайёрлаб келган жонли ижролари билан юртдошларимизни хурсанд қилишди. Минглаб мухлислар ўз мобиль телефонлари чироқларини ёқиб севимли хонандаларининг чиқишларини қўллаб-қувватлаб туришди. Улар таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларига жўр бўлишганда ижодкорларнинг ҳам қалби чексиз қувончга тўлди.

“Офицерлар” қўшиғини куйлаганда қўшиқ охиригача залдаги барча эркаклар тик туриб жўр бўлишганини кўрган Олег Газманов: “Мен эстрада саҳнасида эллик йилдан буён ижод қилиб келаётган бўлсам, санъат аҳлига бўлган бу даражадаги чуқур ҳурмат-эҳтиромни илк маротаба кўришим. Ўзбекистонда шундай мухлисларимиз борлигидан жудаям хурсандман!” – деди.

Концерт дастуридан жой олган ўрин муз устида учиш саҳналари ҳам ранг-баранг мусиқиш чиқишлар билан бой бўлди. Уларда фигурали учиш бўйича жаҳон ва олимпиада чемпионлари Маргарита Дробязко ҳамда Повилас Ванагас, Мария Петрова ҳамда Алексей Тихонов, Татьяна Навка ҳамда Роман Костомаров ва бошқа фигурали учиш усталари мухлислар эътиборига чиройли чиқишларни ҳавола этишди.

Манзура БЕКЖОНОВА


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии