Ташкент +4° Tue 14:13
Долзарб мавзулар Фото

Абдулазиз Комилов Грузия элчиси билан учрашди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 08.05.2019, 16:46

Бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълум қилинган.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан икки томонлама савдони ошириш ҳамда етказиб бериладиган товар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш ҳисобидан алоқаларни муштаҳкамлашга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии