Ташкент +4° Mon 21:22
Долзарб мавзулар Фото

​Ўсмир гандболчи қизларимиз муддатидан аввал “Trophy” кубогининг Осиё босқичига йўл олишди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 08.05.2019, 17:07

Шу кунларда Мўғилистон пойтахти - Улан-Баторда гандбол бўйича қизлар ўртасида Халқаро гандбол федерацияси тақвим режасидан ўрин олган “Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилаётган бўлиб, бугун навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди.

Бугун майдонга чиққан ўсмирлар терма жамоамиз мусобақа мезбонларини 37:22 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал “Trophy” кубогининг Осиё минтақасига йўл олди. Айни пайтда қитъамизнинг 5 минтақасида саралаш беллашувлари ўтмоқда. Унда дастлабки икки ўринни эгаллаган 10 жамоа қитъа босқичида ўзаро баҳс олиб боради.

Регламентга кўра, бугун ёшлар жамоамиз дам олди. Эртага уларни Туркманистон ёшларига қарши баҳс кутиб турибди. Таъкидлаш жоиз, мазкур беллашув минтақа ғолибини аниқлаб беради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии