Долзарб мавзулар Фото

Фарғонада самбо бўйича мамлакат биринчилиги старт олди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 11.05.2019, 12:28

Фарғонада самбо бўйича яна бир мусобақа бошланди. Фарғона шаҳридаги Олимпия заҳиралари мактаб интернати мезбонлик қилаётган мусобақада ўсмирлар ва фахрийлар ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Айниқса, ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ундаги ҳар бир вазн тоифасида Республикамизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар рўйхатдан ўтгани беллашувларнинг қанчалик қизғин кечишидан далолат бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад самбо спортини Республика бўйлаб оммалаштириш ва ўсмирлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир. Мусобақа 12 майга қадар давом этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии