Ташкент +4° Wed 03:36
Долзарб мавзулар Фото

​Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги саккизинчи жангида мағлуб бўлди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 12.05.2019, 12:59

Профессионал боксда саккизинчи жангини ўтказган Фазлиддин Ғоибназаров илк бора мағлубиятга учради.

Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиаданинг олтин медали совриндори кеча бўйдор Майкл Фоксга (63,5 килограммгача вазн тоифаси) қарши рингга чиқди ва очколар бўйича мағлубиятга учради. Фазлиддин жанг бошлангани ҳамоно рақибининг бўй борасидаги устунлигини йўққа чиқариш учун масофани қисқартиришга уринди. Аммо бу уриниш ҳар доим ҳам муваффақиятли чиқмади.

Бир амаллаб яқин масофага келиб олганда эса рақибини қийин аҳволга тушириб қўя олди. Иккинчи раундда Фазлиддиннинг зарбаларидан сўнг Фокс рингга қулашига бир баҳя қолган эди, аммо у жангни давом эттира олди ва аста-секинлик билан ташаббусни ўз томонига оғдира олди.

Фазлиддин Ғоибназаров эса керакли масофани ушлашда муваффақиятга эриша олмади. Натижада 6 ва 7-раундда рақибини ушлаб тургани учун ундан очко олиб ташланди. Жанг 95-93 ва икки ҳакам баҳосига кўра 96-92 ҳисобида Майкл Фокс фойдасига ҳал бўлди.

Эътиборли томони, Фокс қишда худди шундай натижа билан бошқа ўзбек боксчиси — Шохжаҳон Эргашевдан мағлубиятга учраган эди. Ўша мағлубият 20 та жанг ўтказган боксчи учун ҳозирча ягона бўлиб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии