Долзарб мавзулар Фото

​Боксчиларимиз «Губернатор кубоги»да умумжамоа бўйича биринчи ўринни эгаллашди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 12.05.2019, 23:10

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» соврини учун мусобақа якунланди.

Хабар берганимиздек, ҳал қилувчи кун беллашувларида 3 нафар боксчимиз Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, ушбу вакилларимизнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлаб, ўз вазн тоифаларида мусобақанинг олтин медалига эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси Рой Жонс томонидан тақдирланди.

-56 кг: Абдумалик Халаков – Алексей Москвин (Россия) 4:1
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Фернандо Луис (Бразилия) 5:0
-81 кг: Козимбек Мардонов – Андрей Косенков (Россия) 3:2

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии