42

Таэквондочиларимиз ЖЧга йўл олди

СПОРТ 13.05.2019, 13:31
618
Таэквондочиларимиз ЖЧга йўл олди

Шу йилнинг 15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига энг кўп рейтинг очколарини тақдим этувчи турнир саналади. Шу боис унда жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатидан энг кучли таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда.

Бугун терма жамоамиз аъзолари Англияга жўнаб кетди. Мамлакатимиз делегацияси Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилади.

Бир кун аввал терма жамоамиз аъзоларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов қабул қилган ҳамда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан спортчилар 30 000 АҚШ долларида мукофот билан тақдирланишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ўзбекистонлик икки спортчи, яъни Денис Истомин (теннис) ҳамда Ольга Забелинская (велоспорт) Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани нақд қилган.

Комментарии