Долзарб мавзулар Фото

Покистонда 30 нафар Хитой фуқароси қўлга олинди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 14.05.2019, 11:58

Покистонда аёллар савдосида гумон қилиниб, 30 нафар Хитой фуқароси қўлга олинди, деб хабар берди НТВ.ру нашри.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, жиноий тўда покистонлик ёш қизларни хитойлик йигитлар билан турмуш қуришини таъминлаган. Тўйдан сўнг уларни Хитойга олиб бориб, фоҳишаликка мажбурлаш каби жиноят билан шуғулланиб келган. Ҳозирга қадар 100 дан ортиқ алдов қурбонига айланган қизлар аниқланди. Уларнинг аксарияти камбағал оилалардандир.Ушбу гуруҳ ўз фаолиятини Осиёнинг яна бошқа мамлакатларида ҳам давом эттиришни режалаштираётгани маълум бўлди. Ўтказилган тезкор операция вақтида яна 6 та ҳолатнинг олди олинди.

Тергов ишлари давом этмоқда.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии