Ташкент +4° Thu 01:59
Долзарб мавзулар Фото

​​Тошкентда Амити университети филиали очилади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.05.2019, 22:12

Бугун Ўзбекистон алоқа тарихи музейида Тошкентда Амити университети (Ҳиндистон) филиалининг очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда янги ўқув муассасасининг таълим йўналишлари ва имкониятлари, абитуриентларни саралаб олиш мезонлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Очилажак бу таълим муассасаси ахборот технологиялари бўйича кадрлар, жумладан, дастурий ва аппарат таъминоти яратувчилари, сунъий интеллект ва АКТ соҳасидаги менежмент бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг маълум қилишича, янги ўқув юрти Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашади. Ҳозирги кунда мазкур таълим даргоҳида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Кейинчалик у энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланади.

– Университетимиз Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий таълим даргоҳларидан бўлиб, Осиёдаги 300 та энг яхши университетлар сафида, – дейди Амити университети президенти Атул Чаухан. – Амитининг бош корпуси Ҳиндистоннинг Ноида шаҳрида жойлашган, дунёнинг 11 мамлакатида ўқув кампуслари мавжуд. Айни пайтда АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Хитой, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа мамлакатларда филиалларимиз бор. Ҳозирги кунда университетимизда турли мамлакатлардан келган 150 минг талаба таҳсил олмоқда.

Тошкентдаги Амити университетидаги таълим инглиз тилида олиб борилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии