Долзарб мавзулар Фото

​Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.05.2019, 22:23

Бугун, 14 май куни таниқли театр ва кино актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда тележурналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Маълумот учун, Яйра Абдуллаева 1930 йили Тошкентда туғилган. 1950 йилдан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган. 1964 йили Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 1998 йили «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Таниқли ўзбек актрисаси Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда туғилган. Ижодий фаолиятини 1944—1945 йилларда Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамблида бошлаб, 1950 йилда А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

1950 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида ишлаб, Гулнор (“Қутлуғ қон”), Гулбаҳор (“Бой ила хизматчи”), Қорасоч (“Юлдузлар жамоли”), Элейн (“Қонли сароб”), Катерина (“Момақалдироқ”), Мильфордхоним (“Макр ва муҳаббат”), Хемнолини, Камола, Хеменкори (“Ганг дарёсининг қизи”), Марям (“Жазоир – менинг Ватаним”) каби ўнлаб рангбаранг образларни яратди.

"Darakchi.uz" таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии