Му5
46

Каратэчиларимиз Истанбулда ўтказиладиган А серия туркумига кирувчи халқаро мусобақада иштирок этишади

СПОРТ 14.05.2019, 23:28
529
Каратэчиларимиз Истанбулда ўтказиладиган А серия туркумига кирувчи халқаро мусобақада иштирок этишади

17-19 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича А серия туркумига кирувчи нуфузли мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этадиган мазкур йирик турнирда дунёнинг 101 давлатидан 1800 нафардан ортиқ кучли каратэчилар медаллар билан бирга Токио олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боришади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати телеграм канали хабар бермоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Санжар Абдукаримов

-67 кг: Иқболжон Узоқов

-75 кг: Достонбек Отаболаев

Аёллар:

-50 кг: Баҳринисо Бобоева

-61кг: Барно Мирзаева

Мураббий: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz