Му5
46

​"Озодлик"нинг кирдикори фош бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 15.05.2019, 20:35
2186
​"Озодлик"нинг кирдикори фош бўлди (видео)

Дунёга машҳур "Озодлик" радиосининг ўқувчилари кўп. Улар "Озодлик"ни эксклюзив мақолалари, шов-шувли интервьюлари ва албатта инсайдер хабарлари учун ўқишади. Лекин парданинг ортида нима борлигини — радио шов-шувли хабарлар қандай тайёрлашини ҳамма ҳам билавермайди.

Ушбу видеода "Озодлик" мухбирларининг қандай ишлаши ҳақида исботу далиллар келтирилган. Ҳар сафар ўзини турли инсон сифатида таништирадиган бу мухбирлар журналистика қонунлари ва журналист этикасини оёқости қилмоқда. Бу ҳақда uzdaily.uz ва бошқа бир қатор сайтлар, телеграм каналлари хабар берди.

Бернора Қориева билан юз берган ҳолат бунинг ёрқин мисоли. Агар "хоразмлик Шуҳрат" 80 ёшли аёлни алдамай, ўзининг асл мақсадини айтганида, бугун у ҳақда ижтимоий тармоқларда ёмон гаплар айтилмаган бўларди. Бу ҳақда Бернора Қориева шундай деди: "Мендан интервью олган одамнинг "Озодлик" радиосида ишлашини энди эшитиб турибман. Бир йигит телефон қилиб, ўзини Шуҳрат, деб таништирди. Лекин қаерда ишлашини, кимлигини айтгани йўқ. Мен унга ҳеч кимни рус тилида гапиришга чақираётганим йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. У менга Тургеневнинг "Россия бизсиз яшаши мумкин, лекин биз Россиясиз яшолмаймиз" деган фикрини мисол қилиб, провакацион савол берди. Журналистга ҳозир Тургенев замони эмаслигини, у бундан юз илгари яшаганлигини айтдим. Рус тили мен учун халқаро мулоқот тилидир, бу тилни мукаммал билганимдан фахрланаман. Лекин журналист йигит менинг сўзларимни контекстдан юлиб олиб, нотўғри талқин қилган. Сўзимнинг охирида шуни таъкидлайманки, мен юқоридаги каби мавзуларни муҳокама қиладиган сиёсатчи эмасман".



Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
rightuz