Му5
44

​Автомобиль калити ва пульти аслида нима эканлиги фош бўлди

ЖАМИЯТ 15.05.2019, 23:35
2436
​Автомобиль калити ва пульти аслида нима эканлиги фош бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси худудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сон қарорига кўра портатив лазерли нур тарқатгичларни юртимизга четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади.

Бироқ, мазкур меъёрий ҳужжат талаблари айрим фуқароларимиз томонидан бузилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали юртимизга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.Х холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқарога тегишли буюмлар орасидан 8 дона автомобиль калитлари ва масофадан бошқариш пультлари борлиги божхоначилар эътиборини тортди. Бир қарашда ҳақиқийдек кўринган пульт ва калитлар аслида лазерли нур тарқатгич эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz