Долзарб мавзулар Фото

Канн фестивалининг Ўзбекистон миллий павильонида иккинчи кун: қўшма лойиҳалар, тажриба алмашиш, юлдузли меҳмонлар

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2019, 10:48

Канн фестивали ғолиблари Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Бугун Marche du Film кинобозорида ташкил қилинган миллий павильонга 71- халқаро Канн кинофестивали ғолиблари, “Айка” фильми ижодкорлари — режиссер ва сценарий муаллифи Сергей Дворцевой ва бош ролни ижро этган ва 2018 йилда “Энг яхши актриса” номинацияси совриндори Самал Еслямова ташриф буюрди.

Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизнинг кинолокациялари билан меҳмонларни таништирди. Улар келажакда қўшма фильм лойиҳалар қилиши ҳамда 2019 йил 26-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 5- халқаро PROlogue кинофестивалида қатнашишга таклиф қилди.

Сергей Дворцевой: — “Мамлакатингизга ташриф буюриб, кинолокациялар ва қўшма лойиҳалар салоҳияти билан танишиш ҳамда албатта кинофестивалингизда қатнашишдан мамнун бўлардим. Ўзбекистонда бугунги кунда киноиндустрия жадал ривожланаётганимни кузатаяпман.”

.Самал Еслямова: —“Гарчи биз яқин қўшнилар бўлсак ҳам,афсуски, ҳали Ўзбекистонда бўлмаганман. Лекин мен Бухоро ва Самарқанд ҳақида кўп эшитганман. Менга бундай кўп асрли тар ихга эга мамлакатлар жуда ёқади. Миллий павильонингиздаги тақдимотлар ва каталоглардаги фотосуратларни кўриб, мамлакатингиз нақадар жозибали ва чиройли гўшаларга бой эканига ишонч ҳосил қилдим. Албатта, кинофестивалингизда қатнашишдан ҳам хурсанд бўламан.»

Ўзбекистон хорижлик кинокомпанияларни жалб қилиш бўйича Япония билан тажриба алмашади

Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон кинокомиссияси томонидан очилган миллий павильонда бугун Токио кинокомиссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Осиё минтақасидаги энг йирик ҳамда муваффақиятли ҳисобланган Токио кинокомиссияси мутахассислари билан тажриба алмашиш, мамлакатлар ўртасидаги кинокомпаниялар ва продюсерлар ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Токио кинокомиссияси вакиллари хорижий кинокомпаниялар учун имтиёзлар бериш, хусусан, ребейт тизими ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекистонда қўшма кинофильмлар олиш, айниқса локациялари бўйича катта салоҳияти бор. Ўзбекистонда кинокомиссия очилиши бугунги кунда муҳим ва зарур биринчи қадам деб ўйлайман”, деди Токио кинокомиссияси вакили Катсунори Танака.

Ўзбекистон, Украина ва Германия ҳамкорликда фильм суратга олиши мумкин

Миллий павильонда германиялик продюсер Виет Хелмер ва украиналик продюсер Владимир Филиппинов билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида улар Ўзбекистон миллий кинокомиссияси вакиллари билан ҳамкорликда фильм суратга олиш ғоясини муҳокама қилишди. Ушбу фильм ўзбек маданияти ва тилини дунё оммасига таништириш имконини беради.

Томонлар музокараларни давом эттириш ва суратга олиш учун тайёргарлик ишларини бошлашни режалаштиришмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии