Ташкент +4° Thu 01:59
Долзарб мавзулар Фото

МИБ директорининг ўринбосари Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2019, 11:08

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Бердиалиев Содиқжон Алижонович Самарқанд вилоятида сайёр қабулларни олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳрида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими биносида вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул давомида ўнга яқин фуқароларларнинг мурожаати эшитилди.

Фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди

Бюро директорининг ўринбосари С.Бердиалиевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғидаги кейинги сайёр қабул бугун 16 май куни Нарпай туманида давом этади.

Маълумот ўрнида, фуқаро Р.Якубов хонадонида электр энергиясидан асоссиз қарздорлик масаласи ижобий ҳал этилганини билдириб, Бюро раҳбариятига шахсан миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, фуқаро Н.Бобожонованинг ҳам алимент пулларини ўз вақтида олмаётгани ҳақидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии