Ташкент +4° Thu 00:59
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда Беларусь ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилади (Видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 16.05.2019, 12:35

Жорий йилнинг 20—27 май кунлари Наманган вилоятида жойлашган “Ғурумсарой” полигонида биринчи марта Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида “Жанговар ҳамдўстлик—2019” махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикалари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилади.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси “Ғурумсарой” полигони ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, 22—27 апрель кунлари “Фориш” тоғ дала ўқув майдонида Ўзбекистон Покистон ва Туркия қуролли кучлари билар ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилганди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии