Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 17.05.2019, 10:53

17 май куни тонгда Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига асосланиб, "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Қайд қилинишича, 2019 йил 17 май куни Тошкент вақти билан 05:39да (17.05.2019 00:39 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлган.

Координаталар 38,13 градус шимолий кенглик, 67,50 градус шарқий узунликда қайд қилинган. Зилзила магнитудаси М=3,8ни ташкил қилган. Чуқурлик ҳ=5 км. Тошкентгача масофа жанубий йўналиш бўйича 378 км.ни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши Термизда (103 км) 2 баллни ташкил этган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии