Долзарб мавзулар Фото

МИБ Сурхондарёда Латвиялик тадбиркорга қарзини ундириб берди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 17.05.2019, 15:42

Латвия давлатининг “ARENA TRANSPORT” масъулияти чекланган жамияти халқаро юк ташиш хизматини кўрсатиш билан шуғулланиб келади. Ушбу жамият Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “CHINNI OY SERVIS” МЧЖ билан ўзаро шартнома тузиб, 6400 АҚШ доллари миқдорида хизмат кўрсатган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлари учун 2018 йил 15 февралда 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган ва “CHINNI OY SERVIS” МЧЖнинг шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида 5400 АҚШ доллари миқдорида чет эллик тадбиркордан қарздор бўлиб қолган.

Мазкур холат Денов туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “ARENA TRANSPORT” МЧЖ фойдасига “CHINNI OY SERVIS” МЧЖ дан 5.400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 1.280 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳамда олдиндан тўланган 1.047.818 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

МИБнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида,қарздордан 55 миллион сўм ундирилди ҳамда ушбу пуллар конвертация қилиниб, яъни 6.040 АҚШ доллари ундирувчининг Латвиядаги ҳисоб рақамига 2019 йилнинг 14 май куни ўтказиб берилди.

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии