Долзарб мавзулар Фото

​Ўзбекистонлик теннисчи Самарқанддаги "Челленжер"да вице-чемпион бўлди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 18.05.2019, 13:31

Самарқанд шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Челленжер" турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин жуфтлик баҳсларида финалга йўл олгани ҳақида кеча хабар қилгандик.

Россиялик Теймураз Габашвили билан тандем ҳосил қилган Фомин бугун финал босқичида Гонсалу Оливейра (Португалия)/Андрей Василевски (Беларусь) тандемига қарши ўйин ўтказди. 1 соат 5 дақиқа давом этган ўйинда Сергей ва унинг шериги 6:3, 3:6, 4:10 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирда вице-чемпионликка эришди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии