Ташкент +4° Wed 13:37
Долзарб мавзулар Фото

​Эронлик машҳур кинорежиссёр “Элпарвар“ филмига юқори баҳо берди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.05.2019, 10:26

Аввал хабар берганимиздек, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтаётган 72-Халқаро кинофестивалда “Республика кинопрокат маркази” ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўзбек кино фильмлари стенди “ Marche du Film” кинобозорида 50 та турли жанр ва услубдаги 50 та бадиий, ҳужжатли ҳамда анимацион фильмларни тақдим этмоқда. Фестивалнинг учинчи кунида кино бозор иштирокчилари учун режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар”(продюссер Зафар Йўлдошев) фильмининг махсус тақдимоти бўлиб ўтди.

“Республика кинопрокат маркази” бу йил 72-Халқаро Канн кино фестивалининг“ Marche du Film” кинобозорида илк бора иштирок этаётгани ва бу соҳада ҳали янги эканлигига қарамасдан, “Элпарвар” фильмининг махсус намойиши кутилганидан-да яхши ўтди,- дейилади марказ ахборот хизмати хабарида. Унда қайд этилишича, кинобозорда ташкил этилган стенд ва тақдим этилган картиналар кинотадбиркорларнинг эътиборини торта олган. Томошабинлар орасида Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон ва кореяликларни кўриш мумкин эди.

Эронлик кинорежиссёр, 2015 йилда ўзининг “Утопия” фильми билан Канн ҳалқаро кинофестивали номзоди бўлган Ҳасан Назир “Элпарвар” фильми ҳақида шундай фикр билдириб ўтди: “Элпарвар” фильми ўзининг бетакрор локациялари, актёрлик ижроси билан мени ҳайратга солди. Картина каттагина ижодий гуруҳнинг яхши кино қилиш йўлидаги интилишларидан дарак бериб турибди”. Эстониялик продюссер Татьяна Мухлбайер: “Элпарвар, ўзбек киносининг янги даври бошланганидан хабар берувчи фильм“, - дея эътироф этди. - Энди бу хабарлар катта воқеаларга сабаб бўлиши керак. Ўша кунлар ҳам узоқ бўлмаса керак.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии