Ташкент +4° Mon 06:33
Долзарб мавзулар Фото

​Фаттоҳ Шодиев: “Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали очилишини орзу ҳам қилмаган эдик”

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.05.2019, 12:46

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форумига мезбонлик қилмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда 32 мамлакатнинг ҳукумат, парламент аъзолари, сиёсатчилар, дипломатлар, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари ва МДХМИ вакиллари қатнашмоқда. Уларни Россиядаги энг нуфузли олий таълим муассасаси - МДХМИда кечган талабалик йиллари бирлаштириб туради.

Форумнинг очилишида Евроосиё банки директорлар кенгаши, МДХМИ Васийлик кенгаши аъзоси, “Eurasian Resurces Group” компанияси асосчиларидан бири Фаттоҳ Шодиев ҳам сўзга чиқди.

Ф.Шодиевнинг қайд этишича, 75 йиллик тарихга эга МДХМИ нинг илк тўлақонли филиали айнан Тошкентда очилаётгани Ўзбекистон-Россия муносабатларида ўзига хос воқеликдир.

- Мен ушбу таълим даргоҳида энг яхши талабалик йилларимни ўтказганман, - деди Ф.Шодиев. - Биз ўзбек битирувчилари бир кун келиб Тошкентда Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг филиали очилиши мумкинлигини орзу ҳам қилмагандик. Бу Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятдир. Мен бундан жуда-жуда мамнунман!

Бугунги қадар МДХМИни 400 дан зиёд ватандошимиз битирган. Улар орасида давлат арбоблари, олимлар, йирик ишбилармонлар бор. Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, олим Қўчқор Хонназаров, “USM Holdings” асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Алишер Усмонов, Евроосиё банки директорлар кенгаши аъзоси, “Eurasian Resurces Group Sa.r.I” (“ERG”) компанияси асосчиларидан Фаттоҳ Шодиев шулар жумласидан.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 июнидан МДХМИнинг Тошкент филиалга қабул бошланади, дастлабки ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича 75 та талаба қабул қилиш режалаштирилган.


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии