Долзарб мавзулар Фото

​Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши аниқ

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 19.05.2019, 12:51

Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг кейинги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақида боксчимизнинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

«Авваломбор, барчангизни Рамазон ойи билан табриклайман. Ўн еттинчи жангим 9 июнь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак беллашувда қўллаб-қувватлаб турасизлар деган умиддаман«, – деди боксчимиз видеомурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев шу пайтгача 16 бор рингга кўтарилган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бўлажак рақиби ким бўлиши ҳақидаги маълумот яқин кунларда аниқ бўлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии