Долзарб мавзулар Фото

​Кечаги бокс оқшомида юлдуз боксчиларимиз яна бир карра порлашди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 19.05.2019, 12:55

Профессионал боксда фаолия олиб бораётган бир нечта вакилларимиз кеча дунёнинг қатор мамлакатларида ўзларининг навбатдаги жангини ўтказишди. Минглаб мухлислар кўз ўнгида кечган баҳсларда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди.

Жумладан, кеча Элнур Абдураимов ўзининг бешинчи, Шаҳобиддин Зоиров ва Хуршид Тожибоев ўзининг иккинчи жангида ғалабани тантана қилди. Батафсил:

Орхус, Дания
Хуршид Тожибоев – Иракли Шариашвили (очколар бўйича)
Шаҳобиддин Зоиров – Мишики Шубитидзе (1-раундда нокаут)

Екатеринбург, Россия
Равшан Умурзоқов – Энтони Молойсан (ЖАР) (очколар бўйича)
Элнур Абдураимов – Исса Нампепече (Танзания) (4-раундда нокаут)

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии