Долзарб мавзулар Фото

​БМТ Бош котибининг ёрдамчиси билан учрашув

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.05.2019, 15:32

2019 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди.

У Москва халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг (МГИМО) В Халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган cуҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг апрель ойида Пекин шаҳридаги самарали музокаралари чоғида эришилган келишувларни жорий этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фонди фаолиятининг бошланиши мамнуният билан қайд этилди. Ҳозирги вақтда бир қатор давлатлар фондга маблағ ажратиш тўғрисида маълум қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон режаланган 6 миллион АҚШ долларидан 2 миллион миқдоридаги дастлабки траншни фондга ўтказди. Орол денгизининг олдинги тубида 500 минг гектарга яқин майдонга ҳимоя кўчатлари экилди, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича 500 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда БМТ Резидент-координатори Ҳелена Фрейзер иштирок этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии