Долзарб мавзулар Фото

Каттақўрғонда қарздор отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.05.2019, 12:36

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор А.Суяров томонидан ундирувчи И.Қурбонованинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Алимент пуллари қарздор А.Суяров томонидан қасддан тўлаб берилмаганлиги сабабли Каттақўрғон туман маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро А.Суяров маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши оқибатида бугунги кунга келиб қарздорлиги 19 млн. 966 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқаро А.Суяровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии