Долзарб мавзулар Фото

Ўқ отиш. Мерганларимиз Жаҳон кубогида иштирок этишади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 22.05.2019, 20:28

24-31 май кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубогининг III босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик мерганлар ҳам иштирок этишади.

Вакилларимиз ВП-6, МВ-6, ПП-3 машқ турлари бўйича беллашувларда қатнашадилар. Жаҳон кубоги мусобақаси иштирок этувчи таркибимиз билан танишинг:

Вадим Скороваров

Азизжон Муҳаммадкаримов

Маргарита Орлова

Олима Комилова

Мураббий: Елена Кузнецова


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии