Долзарб мавзулар Фото

​131 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига нуқта қўйилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.05.2019, 22:53

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар С.С. ва Г.Б.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ҳар иккала фуқарода декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 131 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 4 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии