Ташкент +4° Mon 05:33
Долзарб мавзулар Фото

Фарғонада ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ОТМга кириш тавсияномалари топширилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.05.2019, 23:32

Шарқий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномаларни топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул офицерлари, ШҲО қўшинлари қўмондонлиги вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясига қаратилган мазкур имтиёздан округ ҳисобида жами 72 нафар ҳарбий хизматчининг фарзанди эга бўлди.

Ушбу тавсияномалар мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар-хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларга, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бевосита командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсияси бўйича берилади.

2018 йилда республика бўйлаб жами 565 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига тавсияномалар берилган бўлиб, уларнинг 280 нафари талабаликка қабул қилинган эди.

Ҳозиргача Тошкент ҳарбий округи ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида умумий ҳисобда 177 нафар абитуриентга тавсияномалар берилди. Қолган округларда ҳам шу турдаги тавсияномаларни бериш маросимлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларининг 3000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида юриш акцияси ўтказилди. Ҳозирги кунда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёллар саломатлигини янада мустаҳкамлаш устувор вазифалардан ҳисобланмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии