Долзарб мавзулар Фото

Мадуро муддатидан илгари парламент сайловлари ўтказишни таклиф қилди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 23.05.2019, 10:25

Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифатга мурожаат қилиб, мамлакатдаги сиёсий инқирозни ҳал қилиш учун муддатидан илгари парламент сайловлари ўтказишни таклиф қилди, дея хабар берди Gazeta.ru нашри.

Миллий ассамблеянинг ҳозирги таркиби 2015 йилда сайланган ва кейингиси 2020 йил сўнгида бўлиб ўтиши керак эди.

Мадуро ва унинг тарафдорларининг фикрича, мамлакат парламентини мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо назорат қилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии