Ташкент +4° Wed 03:36
Долзарб мавзулар Фото

Алматида XVI Евроосиё медиа форуми бўлиб ўтмоқда

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 24.05.2019, 11:38

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари давомида Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида анъанавий Евроосиёмедиа-форум бўлиб ўтмоқда. “Евроосиё медиа форуми” халқаро фондиташаббусибилан Samruk-Kazina Trust” ижтимоий лойиҳаларни ривожлатириш жамғармаси, JTI компанияси бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган бу тадбирда дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан йирик халқаро ташкилотлар, вазирликлар идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, журналистлар ва экспертлар таклиф этилган.

“Бугунги дунё: ҳаққонийнинг шакл алмашиши” мавзусида ўтётган ўтаётган бу галги медиа-форумда турли сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий-техникавий ўзгаришлар юз бераётган даврда журналистларнинг олдида турган вазифалар, оммавий ахборот воситалари тизимидаги жиддий ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

Тадбирнинг очилиши маросимида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг анжуман иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг Арманистон Республикаси Президенти Армен Саркисян, Эстониянинг собиқ Президенти Тоомас Хендрик Ильвес, Хитой Халқ Республикаси Халқ вакиллари кенгаши халқаро алоқалар қўмитаси вице-президенти Байгэ Чжао ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда дунёда рўй бераётган воқеаларривожида ОАВнинг тутган ўрнига баҳо беришди.

–Бизнинг кичкина сайёрамизда етти ярим миллиарддан ортиқ аҳоли яшайди, - дейди Қозиғиистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Евроосиё медиа форуми ташкилий қўмитаси раҳбари, сиёсий Фанлар доктори Дариға Назарбоева. – Уларнинг ҳар бири турлича. Биз турли тилларда гапирсак-да, турли динларга эътиқод қилсак-да, ҳаммамизни тинч, ва фаровон заминда ҳаёт кечириш истаги бирлаштиради. Ҳаммамиз сайёрамизнинг гуллаб-яшнашини, барча халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ривожланишини истаймиз. Бизнинг ушбу форум ҳам ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаб ташкил этилган. Турли мамлакатлардан келган турли соҳа вакилларининг ўзаро мулоқоти кўплаб масалаларга ечим топишда хизмат қилади.

Шундан сўнг дунёнинг энг йирик медиа-компаниялари, радио ва телеканаллар раҳбарлари, таниқли телебошловчилар, кинорежиссерлар, блоггерлар ва бошқа йўналишда фаолият олиб бораётган журналистлар учун турли мавзуларда мастер-класс машғулотларини ўтказишди Ахборот ва оаммавий коммуникациялар соҳасида илғор технологиялар ҳақида сўз юритилди.

2002 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу форум Еврросиё минтақасида журналистлар, ахборот технологиялари вакиллари ўртасида ўтказиладиган энг йирик халқаро тадбирлардан бири саналади.

Бу йилги форумда Ўзбекистондан ҳам йирик босма ва электроннашрлар, теле ва радиоканаллар вакиллари иштирок этишмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии