Му5
50

Саккиз нафар боксчимиз финалга чиқди

СПОРТ 27.05.2019, 15:35
1781
Саккиз нафар боксчимиз финалга чиқди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида анъанавий “Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги“га бағишланган халқаро мусобақада 8 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, Ҳумоюнмирзо Абдурасулов, Ҳожиакбар Маҳмудов, Фаррух Тўлаганов, Жамолиддин Холиқов, Лазизбек Тўлқинов, Далержон Бозоров, Жаҳонгир Нарзиев, Абдулазиз Абдураҳмонов каби ёш боксчиларимиз ўз вазн тоифасида ярим финал босқичида ғалаба қозонди.

Ўсмирлар терма жамоамиз таркибидан жой олган Бобурбек Бобожонов ва Жасурбек Мубинов турнирнинг бронза медали билан тақдирланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz